Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Бу қизиқ 7558
image
-

Бугун, 24 май куни Ўзбекистоннинг жануби-шарқий қисми баланд циклон таъсири остида бўлади. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ва тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Момақалдироқ пайтида шамол 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузги ҳаво ҳарорати 29-34 атрофида бўлади.

25 майда баланд циклон таъсири фақат республиканинг энг шарқий ҳудудларида сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, шамол 17-22 м/с гача кучайишида момақалдироқ бўлиши мумкин.

26 майдан Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан жуда илиқ ҳаво массалари кириб келиши бошланади. Кундузги ҳаво ҳарорати 34-37° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 38-40° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° га кўп бўлади.

Ўзгидромет 24-27 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантиради.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 191
Рейтинг: 3.1
Теглар
t
×