Ҳафтанинг биринчи ярмида жуда иссиқ об-ҳаво кузатилади

Жамият 4556
image
-

Гидрометеорология хизмати маркази ҳафтанинг бошида Ўзбекистонда кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

Маълум қилинишича, ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади. Кўпчилик вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади. 

Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 32-35° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида 38° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° кўпдир, бироқ бу қийматлар ушбу кунлар учун ҳароратнинг мутлоқ максимумидан кам. Энг илиқ йилларда ушбу муддатларда кундузги ҳаво ҳарорати 38-40° гача, жанубда 40-42° гача кўтарилган.

Ҳафтанинг охирига келиб, ҳарорат 27-30° гача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади. 

20-21 майда Республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

Ўзгидромет 17-20 май кунларида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел хавфи ҳақида огоҳлантирган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 142
Рейтинг: 3
t
×