Ҳафта ўртасида қор ёғиши кутилмоқда
Бу қизиқ
−
19 Декабрь 2022
53429Республиканинг баъзи ҳудудларида ҳафта ўртасида қор ёғади. Бу ҳақда Ўзгидромет маълум қилди.
Эртага, 20 декабрь куни республиканинг катта қисмида 7-10 даража илиқ бўлган ҳарорат сақланиб қолади. Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда, баъзи жойларда шамол 15-20 метр секундгача кучаяди.
Қайд этилишича, 21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ -2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ бўлади. Республика шимолида кечаси ҳарорат 9-11 даража совуқ, кундуз куни 0-3 даража совуқгача пасаяди.
22-23 декабрь кунлари мамалакт бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларининг баъзи жойларида бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуқгача, кундуз кунлари 2-5 даража илиқгача пасаяди.
Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда. 21-22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь