Ҳафта сўнггида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
07 Февраль
37919Ўзгидромет 9-11 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 9 февралда 13-18 даража илиқ бўлади, 10-11 февралда 8-13 даража илиққача пасаяди.
Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 8-9 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 14-19 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2-7 даража илиқ, кундузи 15-20 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. 9 февралда баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9 февралда 3 даража совуқ-2 даража илиқ, 10-11 февралда 0-5 даража илиқ, кундузи 10-15 даража илиқ бўлади.
Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9 февралда 1-6 даража совуқ, 10-11 февралда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 5-10 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси