Ҳафта сўнггида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет Ўзбекистон ҳудудида 11-13 май кунлари кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво прогнозини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 11 майда кечаси 9-14 даража, кундузи 27-32 даража, 12 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 30-35 даража; 13 майда кечаси 10-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади. 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 12-13 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 11 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 23-28 даража; 12 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 27-32 даража; 13 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади. 

Шунингдек, Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумикн. 12-13 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 19-24 даража; 12 майда кечаси 9-14 даража, кундузи 23-28 даража; 13 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 25-30 даража бўлади. 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 11 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 22-27 даража; 12 майда кечаси 11-16 даража, кундузи 26-31 даража; 13 майда кечаси 14-19 даража, кундузи 30-35 даража бўлади. 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, 11 майда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12-13 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 майда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 11 майда кечаси 13-18 даража, кундузи 20-25 даража; 12 майда кечаси 10-15 даража, кундузи 22-27 даража; 13 майда кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади. 

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 11 майда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 12 майда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 13 майда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11 майда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 11 майда кечаси ва кундузи 8-13 даража, 12 майда кечаси 5-10 даража, кундузи 12-17 даража; 13 майда кечаси 7-12 даража, кундузи 14-19 даража бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made