Ҳафта охиригача салқин ва қуруқ об-ҳаво давом этиши айтилди
Бу қизиқ
−
21 Сентябрь 2020
5820Эртага, 22 сентябрдан эътиборан Ўзбекистонда яна ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. Бу ҳақда Республика Гидрометерология маркази хабар бермоқда.
Унга кўра, 22 сентябрдан Ўзбекистонга салқин ва қуруқ ҳаво оқимининг кириши кутилмоқда, ушбу оқим иш ҳафтасининг охиригача республикадаги об-ҳавони белгилайди.
Ҳарорат фони ҳамма жойда 2-4 даражага пасаяди. Бу даврда асосан кечаси 8-13 даража, кундузи 22-27 даража илиқ бўлади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтадан бошлаб Ўзбекистонга совуқ ҳаво оқими кириб келганди. 18 сентябрь куни Тошкентни Фарғона водийси билан боғлаб турувчи “Қамчиқ” довонида қор ёғди.
LiveБарчаси