Ҳафта охирида об-ҳаво қандай бўлиши айтилди
Бу қизиқ
−
20 Март 2020
7686Гидрометеорология хизмати маркази жорий ҳафта охирида Ўзбекистон аҳлини қандай об-ҳаво кутаётгани ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, эртага, 21 март куни Наврўз байрам кунида кун давомида республикада ёмғир ёғади, фақат шимоли-шарқий туманларда ёғингарчилик бўлмайди. Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида кундузги ҳаво ҳарорати +18...+23 даражани ташкил қилади, бу меъёрдан 2-3 даражага юқори. Шамолнинг тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Тошкент шаҳрида кечаси ва куннинг биринчи ярмида ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14...+16 даража, кундузи +18...+20 даражани ташкил қилади.
Дам олиш кунида нам ҳаво оқими Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетади. Об-ҳаво ёғингарчиликсиз бўлади, ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади, бу йилнинг шу даври учун хос бўлган меъёрий қийматлардан 4-5 даражага юқоридир.
Ўзгидромет синоптиклари Ўзбекистон халқини Навруз айёми билан табриклаб, соғлик саломатлик, тинчлик-хотиржамлик ва фаровонлик тилаб қолган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь