Бугун ва дам олиш кунлари хорижий жанубдан қуруқ ва иссиқ ҳавонинг кириши давом этади, Ўзбекистон ҳудудида об-ҳаво кам булутли бўлади. Бу ҳақда Метеорология хизмати маркази хабар бермоқда.
Ҳаво ҳарорати кечаси 8-10 даража атрофида, кундузи 23-25 даража бўлади. Бундай ҳарорат иқлимий меъёрдан 4-5 даражага юқоридир.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда октябрь ўртасининг об-ҳавоси ҳар хил бўлади.
Шундай 2012, 2016 ва 2018 йилларда кечаси ҳаво ҳарорати аёзларгача пасайган, кундузи эса термометр устунчаси 6-8 даража илиқдан кўтарилмаган.
2008, 2010, 2011, 2017 йилларда октбрь ўртасида энг иссиқ об-ҳаво кузатилган – кундузи ҳарорат 28-30 даражага кўтарилган. Октябрнинг шу кунлари учун максимал ҳарорат рекорди 32-34 даражани ташкил этади.
Эртага Республика бўйлаб қуйидагича об-ҳаво кузатилади: