Ҳафта давомида об-ҳаво қандай бўлади?
Бу қизиқ
−
24 Январь 2022
13287Дам олиш кунлари совуқ ва нам ҳаво массаларининг кириб келишидан сўнг бугун, 24 январь куни эрталаб Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво ўрнашди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази хабар берди.
Бугун ва кейинги икки кун давомида республиканинг барча ҳудудларида бироз шамол билан асосан кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Бироқ, Қозоғистон ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон мамлакат ҳудудини тарк этишга шошилмаяпти. Кечалари ва эрталабки соатларда 0-3° совуқ, баъзи жойларда 5° совуққача атрофида бўлган бироз манфий ҳарорат сақланиб туради. Кундуз кунлари қуёш нурлари ҳавони иситади, аммо ҳарорат 5-8° илиқдан ошмайди. Шимолда кечалари 6-9° совуқ, кундуз кунлари 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Ҳафтанинг иккинчи ярмида ҳаво бироз исийди, республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат кечалари 0-5° илиқ, кундуз кунлари 8-10° илиқ, баъзи жойларда 12° илиққача атрофида бўлади.
Жума куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида (Фарғона водийсидан ташқари) ёмғир ёғади, шимолда ва республиканинг тоғли ҳудудларида ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади.
Тоғли ҳудудларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь