Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзбекистонда совуқ ҳаво массасининг таъсири иш ҳафтасининг охиригача сақланиб туради. Республика бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат жорий йилнинг 25 январида республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Бу ҳақда Республика Гидрометеорология маркази хабар берди.

Кечалари ҳаво ҳарорати 8-13 даража совуқ, баъзи жойларда 15-17 даражагача совуқ, кундуз кунлари 3-2 даража, баъзи жойларда 5 даража совуқ бўлади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Республика йўлларида айрим жойларда яхмалак юзага келиши сақланиб туради.

Маълумот учун, бугун, 23 январь куни Ўзбекистон ҳудудига совуқ антициклон периферияси таъсир этиб туради. Республиканинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Кундузи ҳаво ҳарорати 3-2 даража совуқ атрофида, айрим жойларда 2 даражагача совуқ бўлади.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made