Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кузатилиши айтилди
Бу қизиқ
−
25 Март
14757Ўзгидромет ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Билдирилишича, бугун, 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати 23-28 даража илиқ, жанубда ва чўл ҳудудларда 30 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.
26-29 март кунлари даврида Ўзбекистон ҳудудига нам Ўртаер денгизи ҳавосининг бир қисми кириб келиши кутилмоқда. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
26 мартда юқори ҳарорат фони сақланиб туради, сўнг ҳаво ҳарорати аста-секин пасаяди ва иш ҳафтасининг охирига келиб 13-18 даража илиқни ташкил этади.
25-26 ва 28-29 март кунлари баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучаяди, 28-29 мартда айрим жойларда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
Тоғларда вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади. Қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Пойтахт Тошкентда 26 мартда ёғингарчилик кутилмайди, 27-29 мартда вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
Бугун ва эртага кундузги ҳарорат 25-27 даража илиқ, 27 мартда 20-22 даража илиқ, 28 мартда 18-20 даража илиқ, кечалари ҳарорат асосан 11-14 даража илиқ бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь