Ҳафта давомида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 14-16 февраль кунлари Ўзбекистон ҳудудида кузатилиши мумкин бўлган об-ҳаво маълумотини эълон қилди. 

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 16 февралда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат 14 февралда кечаси 2-7 даражада илиқ, кундузи 15-20 даражада илиқ, 15 февралда кечаси 2-7 даражада илиқ, кундузи 12-17 даражада илиқ, 16 февралда кечаси 0-5 даражада совуқ, кундузи 3 даражада совуқ-2 даражада илиқ бўлади.

Шунингдек, Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 16 февралда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 февралда кечаси 3-8 даражада илиқ, кундузи 20-25 даражада илиқ, 15 февралда кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 17-22 даражада илиқ, 16 февралда кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 13-18 даражада илиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 16 февралда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 14-15 февралда 19-24 даражада илиқ, 16 февралда 15-20 даражада илиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида эса ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 16 февралда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 февралда кечаси 5-10 даражада илиқ, кундузи 20-25 даражада илиқ, 15 февралда кечаси 7-12 даражада илиқ, кундузи 20-25 даражада илиқ, 16 февралда кечаси 7-12 даражада илиқ, кундузи 18-23 даражада илиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, 16 февралда баъзида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даражада илиқ, кундузи 13-18 даражада илиқ бўлади.

Бундан ташқари, республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 февралда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даражада илиқ, кундузи 14-15 февралда 8-13 даражада илиқ, 16 февралда 4-9 даражада илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзбекистон Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг