Ҳафта давомида ҳаво ёздек иссиқ бўлади
Бу қизиқ
−
28 Апрель
3423Ўзгидромет 28 апрель -1 май кунлари учун об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.
Унга кўра, ҳафта давомида Ўзбекистонинг катта қисмида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат республиканинг энг шимолида, Қорақалпоғистон Республикасининг айрим жойларида қисқа муддатли момақалдироқли ёмғир ёғиши мумкин. Республика ҳудудининг катта қисмида ёз каби 35-38 даражагача иссиқ бўлади.
29-30 апрель кунлари ҳаво ҳарорати пасаяди, 30 апрель кунига бориб ҳарорат 25-30 даражани ташкил этади. Ҳафтанинг иккинчи ярмидан ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва иш ҳафтасининг охирига бориб ҳаво 30-33 даражагача исийди.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида эртага, 29 апрель куни 15-20 даража атрофида энг салқин кун бўлади, сўнг ҳарорат аста-секин 28-30 даражагача кўтарилади.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳафта давомида қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат 29-30 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларининг айрим жойларида, 1-2 май кунлари Фарғона водийсининг баъзи ҳудудларида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ кузатилиши мумкин.
Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 28-30 апрелда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкентда 28-30 апрель ва 1-2 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Эртага 31-33 даража, 30 апрель куни 26-28 даража иссиқ бўлади. Иш ҳафтасининг иккинчи ярмида ҳарорат 29-31 даражагача кўтарилади.
LiveБарчаси