Ҳафта давомида ҳаво ҳарорати +17 даражагача кўтарилади

Бу қизиқ

image

Ушбу ҳафта давомида Ўзбекистонда об-ҳавони кескин ўзгариши кутилмайди. Бу ҳақда Гидрометеорология хизмати маркази маълум қилди.

31 январь ва 1-4 февраль кунларида республика ҳудуди бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 2 февралда жанубий ҳудудларда бироз ёмғир ёғади.

Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши кузатилади. Шамол асосан кучсиз бўлади.

Кечалари ҳарорат 0-5 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 2 даража совуққача, шимолда ҳафта бошида 4 даража совуққача бўлади.

Душанбадан пайшанбагача кундуз кунлари 5-10 даража илиқ атрофида, баъзи жойларда 12 даража илиққача бўлади.

Жума куни ер босимининг кескин пасайиши бошланади ва ҳарорат 11-14 даража илиққача, жанубда 15-17 даража илиққача кўтарилади. Республика бўйича баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

206

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг