Ҳафта бошида об-ҳаво қандай бўлади?
Жамият
−
16:26 3541 2 дақиқа
Эртага, 27 апрель куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан об-ҳаво кузатилади. Бу ҳақда Ўзгидромет прогнозида келтирилган.
Унга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-15 даража, кундузи 26-28 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тозонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, чанг-тозонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража, чўл ҳудудларида кечаси 10-15 даража, кундузи 25-30 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тозонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тозонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим ҳудудларда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10 даража илиқ, кундузи 17-22 даража илиқ бўлади.
Live
Барчаси