Ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши айтилди

Бу қизиқ

image

Ўзгидромет 14-16 октябрь кунлари кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Унга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5 даража илиқ, Устюртда 2 даража совуқ-3 даража илиқ, кундузи 14-15 октябрда 10-15 даража, 16 октябрда 12-17 даража бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14 октябрда кечга томон баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 16 октябрда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 14 октябрда 5-10 даража, 15-16 октябрда 3-8 даража илиқ, кундузи 14-15 октябрда 13-18 даража; 16 октябрда 15-20 даража; Навоий вилоятининг шимолида кечаси 0-5 даража илиқ, кундузи 14-15 октябрда 10-15 даража илиқ, 16 октябрда 12-17 даража бўлади.

Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 15-20 даража; 15 октябрда кечаси 6-11 даража, кундузи 13-18 даража; 16 октябрда кечаси 3-8 даража илиқ, кундузи 13-18 даража бўлади.

Қашқадарё вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, 14-15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 18-23 даража; 15 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража, 16 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи  18-23 даража бўлади.

Сурхондарё вилоятида Ҳаво бироз булутли бўлади, 14 ва 16 октябрда ёғингарчилик кутилмайди, 15 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 18-15 даража; 15 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража, 16 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 18-23 даража бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 14 октябрда кечаси 10-15 даража, кундузи 15-20 даража; 15 октябрда кечаси 8-13 даража, кундузи 18-23 даража, 16 октябрда кечаси 5-10 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ёмғир ёғади, 14-15 октябрда айрим жойларда кучли ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда қорга айланиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 14 ва 16 октябрда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 14 октябрда кечаси ва кундузи 5-10 даража, 15 октябрда кечаси ва кундузи 2-7 даража илиқ, 16 октябрда кечаси ва кундузи 0-5 даража илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг