Ҳабибнинг устози шогирдини ким енга олишини айтди

Спорт 17840
image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг тренери Ҳавьер Мендес бошқа бир шогирди Ислом Махачевнинг иқтидорини юқори баҳолаб, Ислом Ҳабибни ютиши мумкинлигини тахмин қилди.

“Ислом жуда кучли. Мен иккаласини ҳам шуғуллантирганман. Машғулотларда фақат Ислом Ҳабибга қаршилик кўрсата оларди. Назарий жиҳатдан олиб қарасак, Исломдаги куч билан Ҳабибни енгиш мумкин”, дейди тренер Ҳавьер Мендес.

Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов ўтган йилнинг 24 октябрь куни  Aбу-Дабидаги “Жанглар ороли”да америкалик Жастин Гейтжени мағлубиятга учратганидан сўнг, спортдаги фаолияти якунланганини эълон қилган эди. Жорий йилнинг 15 январь куни эса UFC президенти Дана Уайт спортчининг келажагини муҳокама қилиш учун Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашди. 

 

Учрашувда Ҳабиб UFC’га қайтиши учун шарт қўйган. Унга кўра, жорий йилнинг 23 январидан 24 январга ўтар кечаси бўлиши режалаштирилган UFC-257 да октагонга кўтариладиган Конор-Порье ва Чендлер-Хукер жанги Ҳабибни нимаси биландир ҳайрон қолдирса, у спортга қайтади.

Ислом Махачев ҳам Ҳабиб каби россиялик жангчи ва Ҳавьер Мендеснинг шогирди. Унинг ҳисобида 18 та ғалаба ва битта мағлубият бор.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 876
Рейтинг: 3
t
×