Ҳабибнинг шогирди Конорга қарши – Чейл Соннен

Спорт

image

Ислом Махачев UFC Fight Night 202 мусобақасида Бобби Гринни мағлуб этса, чемпионлик унвонига эга бўлиши керак. ММА фахрийи Чейл Соннен шундай фикр билдирди.

Сонненга кўра, Ислом чемпионликни қўлга киритса, у чемпионлик камарини Конар Макгрегордан ҳимоя қилоладиган UFC'нинг ягона жангчиси.

“Ислом энгил вазндаги камарни ютиши керак. У камарни қўлга киритиб, кейин Конорга қарши ҳимоялана оладиган ягона шахс. Агар сиз шашка ўйнасангиз, унда Конорни чемпионлик учун навбатдаги даъвогар сифатида қўясиз. Лекин сиз шашка ўйнамайсиз. Шахмат ўйнайсизми? Сиз бир неча қадам олдинга қарайсиз. Шу боис, энгил вазн тоифасидаги потенциал энг катта жанг бу Ислом ва Конор ўртасидаги чемпионлик учун курашдир. Бу жанг аллақачон ажойиб ҳикояга эга. Ҳабибнинг шогирди Конорга қарши”, деган Соннен.

Эслатиб ўтамиз, Ислом Махачев ва Бобби Грин ўртасидаги жанг жорий йилнинг 9 апрель куни UFC Fight Night 202 доирасида Лас-Вегасда бўлиб ўтади.

 

Маъруф Абдумаликов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

30

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг