Ҳабибнинг натижасини ўзидан бошқаси янгилай олмайди – “DC” Кормье
Спорт
−
26 Октябрь 2021
2916Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Даниэль Кормье Instagram саҳифасида Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг сўнгги жангига бағишланган постини эълон қилди. Бундан бир йил олдин Жастин Гетжини мағлуб этган ва фаолияти якунланганини эълон қилганди.
“Шу куни, роппа-роса бир йил олдин, энг буюк жангчи мутлақ Жаҳон чемпиони сифатида фаолиятини якунлади. Мен у билан бирга машғулот ўтказган кунларни қўмсаяпман ва Абу-Дабидаги учрашувни интизорлик билан кутаман. Ҳабиб 40 ёки 50 та ғалабали серия қайд этиши ҳам мумкин эди, аммо “29-0” рекорди билан дивизионни тарк этди. Бу натижани унинг ўзидан бошқа ҳеч ким янгилай олмайди”, дейди Кормье.
Шундан сўнг, Ҳабиб “DC”нинг фикрларига изоҳ қолдирди:
“Танишганимиздан жуда хурсандман. Мен сенинг жангларингни кўриб улғайдим ва муваффақиятли карьерамнинг сабабчиларидан бири бўлгансан”.
Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов жорий йилнинг 30 октябрь куни Абу-Дабида ўтказиладиган UFC 267 турнири Ислам Махачев ва Зубайра Тухуговга секундантлик қилади. Даниэль Кормье эса Жо Роган билан биргаликда турнирни шарҳлаб боради.