Ҳабибнинг мураббийи Гэтжининг энг хавфли қуроли ҳақида гапирди

Спорт

image

Россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг мураббийи Хавер Мендес америкалик жангчи Жастин Гэтжининг энг хавфли қуроли ҳақида гапирди.

Мутахассиснинг фикрига кўра, Ҳабиб америкалик спортчининг жуда кучли бўлган оёқ зарбаларидан эҳтиёт бўлиш керак. "Агар у улардан муваффақиятли фойдаланса, бу Ҳабибнинг ҳаракатчанлиги ва курашининг самарадорлигига таъсир қилади", дея қўшимча қилди Мендес.

Гэтжи енгил вазн бўйича UFC вақтинчалик чемпиони унвонига эга. Май ойида у ҳамюрти Тони Фергюсонни техник нокаут билан мағлубиятга учратди. Спортчилар ўртасидаги жанг жорий йилнинг сентябрь ойида Абу-Дабида бўлиб ўтади.

Нурмуҳамедов вазн тоифаларини ҳисобга олмаганда UFC энг яхши жангчилари рейтингида иккинчи ўринни эгаллади. У икки марта чемпионлик камарини ҳимоя қилди. Россияликнинг ҳисобида 28 ғалаба бор. У бир марта ҳам мағлубиятга учрамаган. 

Гэтжи эса 24 та жанг ўтказиб, 22 тасида қўли баланд келган. Фақатгина иккита жангда мағлуб бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC

Баҳолаганлар

355

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made