Ҳабибнинг менежерида коронавирус аниқланди
Спорт
−
24 Октябрь 2020
6278
UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедовнинг менежери Али Абдел-Азиз коронавирусга чалинган. Бу ҳақда унинг ўзи Instagram саҳифасида маълум қилган.
"Дўстлар ва ҳамкасблар, бу ҳафта менда COVID-19 аниқланди ва мен шифохонада даволаняпман. Мен билан алоқада бўлган барча зарур чораларни кўриши учун бу ҳақда сизга хабар беряпман. Сизга катта раҳмат. Эҳтиёт бўлинг", деб ёзган Абдел-Азиз.
Эслатиб ўтамиз, 24 октябрь куни Абу- Дабидаги "Жанглар ороли" да UFC 254 мусобақаси ўтказилади.Турнирнинг асосий воқеаси Нурмуҳамедов ва Гэтжи ўртасидаги жанг бўлиши кутилмоқда. Аммо коронавирус пандемияси сабабли жанг томошабинларсиз ўтказилади.
Маълумот учун, Ҳабиб профессионал фаолияти давомида 28 та жанг ўтказган ва ҳаммасида ғалабага эришган. Америкалик эса 22 та ғалаба ва иккита мағлубиятга эга.
LiveБарчаси