Ҳабиб жанг пайти Жастин Гэтжи билан суҳбатлашгани ҳақида гапирди
Спорт
−
20 Февраль 2021
28900Россиялик ММА жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов рақиби Жастин Гэтжи билан жанг пайтида қилган психологик ҳийла ҳақида гапирди. Спортчи “Лысый Хищник” YouTube каналида октагонда рақиби билан бўлган суҳбати ҳақидаги хотираларини ўртоқлашди.
Рақиб билан суҳбатлашиш ғояси Ҳабибда ўтказиб юборилган бир нечта кучли зарбалардан сўнг пайдо бўлган. Аввалига у: “Ҳаммаси шуми?”, деб сўраган ва Гэтжи россияликнинг бундай муносабатидан ҳайратда қолган.
Кейин Нурмуҳамедов рақибинининг қорнига тепишга муваффақ бўлган ва унинг қаттиқ нафас олаётганини кўриб, ундан азият чекаётганини хушёқиш билан сўраган. Гэтжи шошилганча, “ҳамма нарса жойида”, деб жавоб берган.
Ҳабиб ўша пайтда у рақиб аллақачон таслим бўлганини англаганини қўшимча қилди.
“Мен ушбу жангда жисмоний ҳолат бўйича эмас, балки психологик жиҳатдан ғалаба қозонганимга ишонаман. Мен уни синдира олдим”, дея хулоса қилди у.
Ҳабиб Нурмуҳамедов ўтган йилнинг октябрь ойида америкалик Жастин Гэтжини мағлубиятга учратганидан сўнг, спортдаги фаолиятини якунлаган эди. Ўша жангдан кейин у енгил вазнда UFC чемпионлигини учинчи марта ҳимоя қилди. Ҳабибга кўра, у жангчининг отасиз жанг қилишини истамаган онасининг илтимосидан сўнг карьерасини якунлаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ спортчининг устози Ҳабиб Нурмуҳамедовни қизиқтириши мумкин бўлган ягона жанг – бу канадалик Жорж Сен-Пьерга қарши жан эканини айтиб ўтганди.
LiveБарчаси