Ҳабиб йўқ: Дана Уайт UFC тарихидаги энг яхши жангчиларни айтди
Спорт
−
19 Январь 2022
7800UFC президенти Дана Уайт промоушен тарихидаги энг яхши учта жангчи номини айтди. Унинг фикрича Андерсон Силва, Жорж Сен-Пьер ва Жон Жонс тарихдаги энг яхши жангчилар ҳисобланади.
Ушбу рўйхатга россиялик енгилмас чемпион Ҳабиб Нурмуҳамедов киритилмаган. Шунингдек, Уайт Камару Усман ушбу рўйхатга киришга яқин эканлигини айтди.
Эслатиб ўтамиз, Камару Усман 2021 йилнинг февраль ойида Лас-Вегасда (АҚШ) бўлиб ўтган UFC 258 мусобақасининг асосий жангида Гилберт Бёрнсни нокаутга учратганидан сўнг, Дана худди шу савияда ўйнашда давом этса, Усман ярим ўрта вазн тоифасида тарихидаги энг буюк жангчига айланиши мумкинлигини айтиб ўтган эди. Камару Усман UFC’да 15 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган.
Маълумот учун, Усман навбатдаги жангини англиялик Леон Эдвардсга қарши ўтказади. Нигериялик жангчи 2015 йилда Эдвардсни мағлуб этган.
LiveБарчаси