Ҳабиб UFC президентига автомобилини пачоқ қилиш билан пўписа қилди

Спорт 10057
image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов UFC Президенти Дэйна Уайтга мурожаат қилди. 

"Менга манзилингни жўнат, бўлмасам автомобилингни пачоқлайман", деб хабар қолдирди Ҳабиб Нурмуҳамедов instagram'даги расмий саҳифасида. 

Орадан бироз вақт ўтгач, Ҳабиб Дэйна Ауйт билан дўстона қучоқлашиб турган суратини instagram'даги расмий саҳифасига жойлади.

Бундан аввал у бу гапни ичида ўзи бўлган автобусга ҳужум қилганидан сўнг, UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегорга қарата айтган эди.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов жорий йилнинг 18 апрель куни Тони Фергюсонга қарши октагонга чиқади.

Жаҳонгир Сотволдиев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 563
Рейтинг: 3
t
×