Ҳабиб UFC акцияларини сотиб олди
Спорт
−
19 Август 2021
16209Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов ташкилот акцияларининг маълум қисмини сотиб олганини эълон қилди.
“Мен ҳали ҳам UFC билан биргаман. Ташкилот қисқа вақтда омма эътиборига тушди. У ерда менинг кам сонли, лекин қадрдон мухлисларим бор. UFC'да жуда катта истиқболларни кўрмоқдаман. Акцияларни совға сифатида беришмагани аниқ. Менга совғалар ёқмайди”, дейди Нурмуҳамедов.
Маълумот учун, 2020 йил октябрь ойида бўлиб ўтган UFC 254 турнирида 32 ёшли Нурмуҳамедов Жастин Гетжини иккинчи раундда учбурчак бўғиш усули билан мағлуб этганди. Жангдан кейин россиялик фаолиятини якунлаганини эълон қилди. У ММА спортида ўтказган 29 та жангининг барчасида, шу жумладан UFC промоушенида 13 та жангда ғалаба қозонган.
Гетжига қарши баҳс, Ҳабиб учун отаси — Абдулманап Нурмуҳамедов вафот этганидан кейинги биринчи ва охиргиси бўлди. Жорий йилнинг 19 март куни UFC президенти Дена Уайт “бургут”нинг “нафақа”га чиққанини расман тасдиқлаган эди.
LiveБарчаси