Ҳабиб “тойчоғи”ни сотувга қўйди

Спорт 31045
image

Енгил вазн тоифасида собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳаммедов Mercedes-Benz AMG GT машинаси сотувга қўйди. "Avito" интернет хизматидаги эълонда машина Нурмуҳаммедовга тегишли экани айтилган. Тойчоққа 20 миллион рубль нарх қўйилган.

Журналист Александр Лютиковнинг маълум қилишича, 2016 йилда бу машина Махачқалъа кўчаларидан бирида ҳалокатга учраган. Автомобиль Ҳабибга совға қилинганидан беш ой ўтгач, спортчининг яқин дўсти бошқарувида йўл-транспорт ходисаси рўй берган.

Маълумот учун, автомобиль 2015 йилда ишлаб чиқарилган. 

Ҳабибнинг камтарона автопаркида LADA Vesta, BMW6, Land Cruiser каби автоуловлар бор.

Шахзод Шукуров
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1687
Рейтинг: 3
Теглар
t
×