Ҳабиб отаси ёқтирган футболчи кимлигини айтди

Спорт 14830
image

Енгил вазн тоифасида UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов отаси Абдулманноп Нурмуҳамедовнинг севимли футболчиси ким эканини айтди.

Ҳабибга кўра, катта Нурмуҳамедов нидерландиялик футболчи ва мураббий Кларенс Зеедорфга мухлис бўлган. 

Ҳабиб Instagram тармоғидаги саҳифасига Зеедорф билан биргаликдаги суратини жойлаган. 

“Бу йигит отамнинг энг яхши кўрган футболчиси эди. Сиз билан танишганимдан хурсандман, дўстим, Кларенс Зеедорф”, деб ёзган Ҳабиб сурат остига. 

Абдулманноп Нурмуҳамедов 2020 йил 3 июль куни вафот этган. 

Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов 2020 йилнинг 24 октябрь куни Абу-Дабидаги (БАА) “Жанглар ороли”да ўтказилган UFC 254 мусобақасида америкалик Жастин Гэтжи билан куч синашди ва 2 раунддаёқ ғолиб бўлди. Ғалабасидан сўнг Ҳабиб ўз фаолиятини тугатгани ҳақида эълон қилди

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 253
Рейтинг: 3.1
t
×