Ҳабиб Нурмуҳамедов Россияда йилнинг энг яхши спортчиси деб топилди
Спорт
−
22 Декабрь 2020
2825Россияда UFC жангчиси Ҳабиб Нурмуҳамедов йил спортчиси деб топилди. Бу ҳақда Москвадаги матбуот анжуманида тақдим этилган Бутунроссия жамоатчилик фикрини ўрганиш марказининг сўров маълумотларида келтириб ўтилган.
Хабарга кўра, овоз берувчиларнинг 10 фоизи Нурмуҳамедовни йилнинг энг яхши спортчиси деб топган, ундан кейинги ўринда футболчи Артём Дзюба (8 фоиз) турибди. Кучли бешликда теннисчи Даниил Медведев, хоккейчи Александр Овечкин ва фигурали учиш бўйича Алина Загитова – мос равишда 2 фоиз овозларга эга чиққан.
Фаолияти давомида Нурмуҳамедов аралаш жанг санъатлари бўйича 29 та жанг ўтказган ва бирорта мағлубиятга учрамаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳабиб Нурмуҳамедов дунё бўйича ҳам йилнинг энг яхши спортчиси, деб топилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь