Ҳабиб Нурмуҳамедов навбатдаги жангига тайёргарликни бошлади
Спорт
−
03 Июнь 2019
5485UFC аралаш жанглар чемпионатининг енгил вазн тоифасидаги мутлақ жаҳон чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов навбатдаги жанги олдидан тайёргарликни бошлади. Бу ҳақда спортчининг отаси Абдулманноп Нурмуҳамедов хабар берган.
Абдулманноп Нурмуҳамедовнинг айтишича, шу вақтга қадар бир нечта рақиблар варианти кўриб чиқилган. Жумладан, улар орасида ирландиялик Конор Макгрегор ва америкалик Тони Фергюсон ҳам бор.
"Ҳабиб аллақачон тайёргарликни бошлаб юборган ва унинг жисмоний ҳолати аъло даражада. АҚШга сафарига келсак, бу масала ҳал қилинмаган. У яхши тайёргарлик кўриши учун 45 кун вақти бор", деган Абдулманноп Нурмуҳамедов.
Маълумот учун Ҳабиб Нурмуҳамедов шу вақтга қадар 27 жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғалаба қозонган. Бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь