Ҳабиб мендан қўрқади – Макгрегор яна тилга кирди

Спорт 15890
image

UFC бўйича икки вазн тоифасида собиқ чемпиони, 32 ёшли ирландиялик Конор Макгрегор UFC’нинг енгил вазн тоифасида амалдаги чемпиони, россиялик Ҳабиб Нурмуҳамедов билан “реванш” жанги ҳақида гапирди.

“Фикримча, Нурмуҳамедов мен билан жанг қилишдан қўрқади. Бу аниқ ва бунинг учун уни айбламайман. Ўша кеча мен энг ёмон жисмоний ҳолатимда энг яхши Хабибга қарши жанг қилгандим”, дейди Макгрегор.

Эслатиб ўтамиз, Ҳабиб Нурмуҳамедов ва Конор Макгрегор ўзаро 2018 йилда тўқнаш келишган. Ўша жангда Конор “Доғистон бургути”га қарши уч дақиқа чидаб бериб, мағлуб бўлган.

Маълумот ўрнида, Ҳабиб Нурмуҳамедов 24 октябрь куни  Aбу-Дабидаги “Жанглар ороли”да америкалик Жастин Гейтжени мағлубиятга учратганидан сўнг, спортдаги фаолияти якунланганини эълон қилган эди.

Кеча, 15 январь куни UFC президенти Дана Уайт спортчининг келажагини муҳокама қилиш учун Ҳабиб Нурмуҳамедов билан учрашди. Бироқ, музокаралар натижаси ҳанузгача маълум эмас.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1256
Рейтинг: 2.9
t
×