Ҳабиб Ломаченкога омад тилади
Спорт
−
29 Ноябрь 2021
5991Енгил вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов украиналик боксчи Василий Ломаченконинг Ричард Комми билан жангига бағишлаган постига изоҳ қолдирди.
“Афсонага омад тилаймиз ва биргаликда қайғурамиз”, дея ёзган Нурмуҳамедов.
Эслатиб ўтамиз, Ломаченко ва Комми ўртасидаги жанг жорий йилнинг 11 декабрь куни Нью-Йоркда бўлиб ўтади.
Маълумот учун, Василий Ломаченко сўнгги жангини жорий йилнинг июнь ойида япониялик Масаёши Накатанига қарши рингга кўтарилган ва 9-раундда уни нокаутга учратган эди. Комми эса 2021 йилнинг февралида доминиканлик Жексон Мартинесни нокаут эвазига таслим қилган эди.