Ҳабиб Қирғизда. У Жапаров ва Тошиевнинг ўғиллари билан нонушта қилди (видео)

Олам 16770
image
-

Бугун, 3 август куни UFC’нинг собиқ чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Қирғизистоннинг Иссиқкўл вилоятига келди. У ўз Instagram саҳифасида Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғи Қамчибек Тошиевнинг ўғиллари акс этган видеолавҳани жойлаштирди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ ёзмоқда

Шу билан бирга Ҳабиб ижтимоий тармоқдаги саҳифасида уни Қирғизистонда қандай кутиб олишганини кўрсатган. Шунингдек, видеода ноз-неъматларга тўла дастурхон ҳамда мамлакат Президентининг ўғли Рустам ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошлиғининг ўғли Тай-Мурас акс этган.

“Эрталабки соат тўрт, қандай қилиб бу ерда парҳез қилиш мумкин?”, дея Ҳабиб видеога изоҳ берди.

Қайд этиш керакки, спортчи бугун Иссиқкўл вилояти Чўлпон-ота шаҳрида бўлиб ўтадиган “Eagle Fighting Championship” (EFC 38) лигаси аралаш яккакураш турнирининг фахрий меҳмони бўлади. 

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилда Ҳабиб Нурмуҳамедов Ўзбекистонга келганида спортчини мамлакат Президенти Шавкат Мирзиёевнинг куёвлари Ойбек Турсунов ва Отабек Умаров қаршилаган.

Фаррухжон Муродқулов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 374
Рейтинг: 3.1
t
×