Ҳабиб эмас. Уайт UFC’даги энг кучли жангчи кимлигини айтди
Спорт
−
03 Июнь 2021 13266 1 дақиқа
UFC президенти Дана Уайт UFC-261 жангларидан сўнг ўтказилган матбуот анжуманида журналистлар билан суҳбат ўтказди. Вазн тоифасидан қатъий назар энг кучли UFC жангчиси Камару Усман экани ҳақидаги саволга у қуйидагича жавоб берди.
“Ҳа, сизнинг фикрингизга қўшиламан. Камару ҳозирги пайтда ҳар қандай вазн тоифасида тенгсиз. Уни баъзилар “зерикарли спортчи”, дейиши мумкин, бироқ у жуда кучли. Унга бас келиш ўта қийин. Масвидални енгганидан сўнг мен бунга яна бир бор амин бўлдим”, дейди у.
Эслатиб ўтамиз, UFC-261 да Камару Усман Хорхе Масвидални иккинчи раунддаёқ енгиб, ғалабани қўлга киритган эди. Айни дамда Pound-for-Pound рейтингида Камару Усман иккинчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи ўринда эса Жон Жонс қайд этилган.
Абдулла Маннонов
Live
БарчасиОзон тешиги рекорд даражада кенгайди
06 Ноябрь
Октябрда инфляция 0,6 фоизни ташкил этди
06 Ноябрь