Ҳабиб боксга ўтмоқчи бўлган UFC жангчисига маслаҳат берди
Спорт
−
17 Февраль 2022
3268Енгил вазн тоифасида 33 ёшли собиқ UFC чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов Френсис Нганну ва унинг UFC билан шартнома музокаралари бўйича давом этаётган можароси ҳақида ўз фикрини билдирди.
"Фюри ва Нганну UFC'да ўзаро жанг қилишса, Фюрида деярли имконият йўқ. Аммо боксда мен Тайсоннинг у қадар устунлигини ҳам кўрмаяпман. Эҳтимол, Фюрига рақиб Александр Усик бўлар. Усик у учун қийин синов бўлади.
Нганнуга келсак, менимча, у UFC'да қолиши керак. Лекин боксга ўтиб, 50 миллион ёки 60 миллион доллар ишлаб топа олса, у буни қилиши керак. Мен Нганну Африкадаги жуда камбағал ҳаётдан келганини биламан. Унинг на пули, на уйи, на бошқа бир нарсаси бор эди. Шундай экан, агар кимдир унга кўпроқ пул тўлайдиган бўлса, у буни қабул қилиши керак", дейди Нурмуҳамедов.
Маълумот учун, Нганну аввалроқ UFC билан амалдаги шартномаси бўйича жанг қилмаслигини маълум қилганди, унинг асосий маоши 500 000 - 600 000 долларни ташкил қилади. Френсиснинг фикрича, бокс унинг кейинги манзили бўлиши
Шахбоз Қаҳҳоров
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь