“Ҳа ҳароми, ифлос, ит”. Мактаб ўқитувчиси ўқувчилар олдида номақбул сўзлар ишлатди (видео)

3-саҳифа

image

Кеча, 10 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Андижондаги мактабларнинг бирида уқувчиларнинг тадбир учун шеър айтаётгани ва тўсатдан уқитувчи “ҳа ҳароми, ҳа ифлос, ит” дея жаҳл қилгани акс этган видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова изоҳ берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат жорий йилнинг 7 декабрь куни Андижон вилояти Избоскан туманидаги 3-умумтаълим мактабининг бошланғич синфларидан бирида юз берган. 

Мактабда ўтказиладиган маданий тадбирга бошланғич синф ўқувчиларини тайёрлаётган ўқитувчи Н.Р. болаларни видеога олиш вақтида уяли алоқа воситасининг қуввати тугаш сигналини берганидан жаҳли чиқиб, “ҳароми, ифлос, ит” деган сўзларни ишлатган. .

“Шу ўринда Халқ таълими вазирлиги барча устоз-педагоглардан устозлик касби шарафли ва улуғ касб экани, ҳар бир педагог ёш авлодни ақлан ҳамда жисмонан баркамол этиб тарбиялаш каби масъулиятли вазифани бажаришда устозлик номига доғ туширмасликни ва одоб-аҳлоқ қоидаларига қатъий риоя қилишларини талаб қилади”, дейилади ҳабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

3547

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг