Қўқондан Тошкентга қарийб 400 млн сўмлик дориларни олиб келаётган шахс ушланди

3-саҳифа

image

Қўқон шаҳрида яшовчи шахс чет элда ишлаб чиқарилган жуда кўп миқдордаги дори воситаларини сотиш мақсадида Тошкентга олиб кетаётган вақтда қўлга тушди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Қайд этилишича, тезкор тадбир давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар томонидан ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 25 турдаги 392 миллион сўмликдан зиёд тиббий дори воситалари далилий ашё сифатида олинди.

Қўқонлик А.А. таниши Ф.М.дан чет элда ишлаб чиқарилган жуда кўп миқдордаги тиббий дори воситаларини олиб, ўз хонадонида сақлаб келган.

ДХХ ва Фарғона вилояти божхона ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда М.Ж.нинг бошқарувидаги юк автомашинаси Данғара тумани Чағали қишлоғи ҳудудидан ўтган “Қўқон – Тошкент” автомобиль йўли бўйлаб пойтахт томон кетаётган вақтда тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Мазкур юк автомашинасида А.А.га тегишли, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 10 минг дона “Метрогил 100 мл” номли дори воситалари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинди. Шундан сўнг тадбир давомида унинг уйида сақланаётган хорижда ишлаб чиқарилаётган дорилар фош этилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Далилий ашё сифатида олинган 23 турдаги дори воситалари давлат реестрида рўйхатга олинмагани, мувофиқлик сертификатлари расмийлаштирилмагани ҳамда сақлаш шароитига амал қилинмагани маълум бўлди. Шунингдек, дориларни сотиш, ташиш ва тиббиёт амалиётида қўллаш тақиқлангани бўйича хулоса берилган.

"Жиноят ишлари бўйича Данғара туман суди томонидан А.А. 6 йил-у 2 ой муддатга озодликдан маҳрум этилиб, суд залидан қамоққа олинди", дейилади хабарда.


Мақола муаллифи

Теглар

ноқонуний дори савдоси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар