Тошкентда қидирувга берилган шахс Фарғонада ушланди
3-саҳифа
−
13 Январь
7841Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси Тезкор-қидирув хизмати ходимлари томонидан қидирувдаги шахс ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.
Қайд этилишича, Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан қидирувга берилган шахс Фарғонада ушланган.
У Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисмида (фирибгарлик) кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбланган.
Эслатиб ўтамиз, Фарғонада вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни моддий таъминлашдан бўйин товлаш айблови билан қидирувда бўлган шахс ушланганди.