Масжидда имомга пичоқ билан ҳужум қилинди

Олам

image

Истанбулнинг Фотиҳ туманидаги масжидга ташриф буюрганлардан бири имом ва ибодатчилардан бирига пичоқ билан ҳужум қилди. Бу ҳақда Истанбул мэрияси ўз сайтида маълум қилди. 

Ҳодиса намоз вақтида жамоат аъзоларидан бири масжид ичида ўзини провокацион тута бошлаганида содир бўлган. 

“8 январь куни соат тахминан 19:15 ларда Умар Салгин исмли шахс шиорлар айтиб, жанжал келтириб чиқарди. Масжид имоми Ғолиб Уста ундан кетишни сўради. У эса имом ва фуқаро Билол Эрдемга пичоқ билан жароҳат етказди”, дейилади хабарда. 

Иккинчи ярадор масжиднинг доимий ибодатчиларидан бири бўлгани айтилмоқда. У намоз охирида имом хонасига кирганида ҳужумчи билан мунозарага киришган, яна низо чиққан. 

Ҳар икки жабрланувчи шифохонага ётқизилган, уларнинг соғлиғи хавф остида эмас. Ҳужум қилган шахс полиция томонидан қўлга олинган ва полиция бўлимига олиб кетилган. Унинг хатти-ҳаракати сабаблари ҳақида ҳозирча маълумот йўқ. 

Истанбул Бош прокуратураси масжиддаги ҳужум юзасидан тергов бошлади. Айни пайтда мамлакатдаги кўплаб сиёсатчилар содир бўлган воқеани провокация деб атамоқда. “AHABER” телеканалига кўра, ҳужумчи масжидда “Лаънати, Исроил” деб бақирган. 

Туркия Дин ишлари бошқармаси раҳбари Али Эрбаш воқеани қоралаб, унинг идораси вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилгунга қадар воқеалар ривожини кузатиб боришини айтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made