ЕИ армиясиз бургутлар учадиган дунёда заиф чумчуқдек бўлиб қолаверади – Италия ТИВ

Олам

image

Италия Ташқи ишлар вазири  Антонио Таяни Европа Иттифоқи давлатлари ягона армия яратиши кераклигини айтди. Бу ҳақда у “La Stampa” нашрига берган интервьюсида гапирган. 

“Агар биз дунёда тинчликпарвар бўлишни истасак, бизга Европа Қуролли кучлари керак. Бу эса самарали Европа ташқи сиёсатини олиб боришнинг асосий шартидир”, дейди Таяни.

Унинг тушунтиришича, АҚШ, Хитой, Ҳиндистон ва Россия каби йирик ўйинчилар иштирокидаги Яқин Шарқ ва Ҳиндистон-Тинч океани минтақасида сиёсий инқирозлар кучайиб бораётган дунёда Италия, Германия, Франция ёки Словенияни фақат мавжуд тузилма, яъни Европа Иттифоқи ҳимоя қилиши мумкин.

“Шундай экан, умумий армия аниқ фактга айланиши керак. Бу масалани энди кечиктириб бўлмайди”, дея хулоса қилган вазир.

Шунингдек, Таяни кўплаб Европа Иттифоқи давлатлари бундай ислоҳотга қарши чиқишини тан олган. Аммо, унинг фикрича, бирлашган армиясиз Европа давлатлари "бургутлар учадиган дунёда ёрдамсиз чумчуқлар" бўлиб қолаверади.

Бундан ташқари, вазир журналистларнинг Европа Иттифоқининг урушга тайёрлиги ҳақидаги саволига жавоб берар экан, умумий Қуролли кучлар тинчликни сақлаш, кузатиш ва олдини олиш учун зарурлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Италия Антонио Таяни

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг