Нидерландияда Ғазода ўлдирилган 8 минг бола учун 8 минг жуфт поябзал акцияси ўтказилди (фоторепортаж)

Олам

image

Жорий йилнинг 20 декабрь куни Голландиянинг Роттердам шаҳридаги Ташқи ишлар вазирлиги биноси олдида 7 октябрдан бери Исроил томонидан Ғазода ўлдирилган фаластинлик болаларни хотирлаш учун 8000 жуфт поябзал қўйилди. Бу ҳақда “Middle East Monitor” агентлиги хабар берган.

Роттердамдаги Бинненротте майдонида зайтун дарахти экиш фонди томонидан уюштирилган тадбирда Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида ҳаётдан кўз юмган минглаб болалар ёдга олинди.

Исроил ҳужумларида ҳалок бўлган болаларни хотирлаш учун майдонда тахминан 8 минг жуфт болалар поябзали қолдирилган.

Тадбирда Ғазода ҳаётдан кўз юмган минглаб болаларнинг исмлари ва ёши ўқилган.

Ғазода ҳар 10 дақиқада бир бола ҳалок бўлаётганини билдириш учун майдонга ҳар 10 дақиқада бир жуфт поябзал қўйилган.

Кўнгиллилар майдондан ўтаётганларга Ғазода содир бўлаётган воқеалар ҳақида рисолалар тарқатиш орқали уларни воқеаларнинг асл моҳиятидан хабардор қилган.

Зайтун дарахти экиш фонди менежери Эстер ван дер Мост ўз баёнотида майдонда 8 минг жуфт поябзал борлигини айтган.

“Сўнгги 75 кун ичида Ғазода 8 мингдан ортиқ бола ўлдирилди. Биз бу поябзалларни қанча бола тилга олинганига эътибор қаратиш учун йиғдик. Одамлар улар ҳақида нимадир ҳис қилишлари, фаластинликларни инсон сифатида кўришлари учун. Ўлдирилган болалар хотираси учун мотам тутиш ва хотирлаш учун, лекин биринчи навбатда биз тўхтанг дейиш учун келдик. Фаластинлик болаларни ўлдиришни тўхтатинг, босқинни тўхтатинг, ҳаммасини тўхтатинг”, дейди у.

Билдирилишича, Исроилнинг Ғазо секторига уюштирган ҳужумларида камида 8 минг бола, 6 минг 200 аёл бўлган 19 минг 667 фаластинлик ҳалок бўлган, 52 минг 586 киши яраланган.

Эслатиб ўтамиз, бугун, 27 декабрь куни Ғазода ҳалок бўлган фаластинликлар сони қарийб 21 мингга етди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made