Самарқандда аёл Россиядаги эрига жаҳл қилиб қизларини калтаклади (видео)
3-саҳифа
−
15 Июль 2023
15142Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон туманида яшовчи 27 ёшли аёл Россияда ишлаётган эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қизини калтаклади. Шундан сўнг у ҳолатни видеога олиб, эрига жўнатган.
“Мана сизнинг фарзандларингиз, боқолмайсизми? Мен ҳам боқолмайман! Унда битта-битта ўлдираман, ўлгани яхши”, деган аёл ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода.
Видеода акс этишича, аёл қизларини даставвал таёқ билан аёвсиз калтаклаган.
“Сизга улар керак эмасми? Туғдиришни биласиз, одамларнинг кўзига яхши кўринишни биласиз. Буёқда эса ўзингизникилар хор бўлади. Аччиқ гапиришни билаиз, отанг боқсин, аканг боқсин дейсиз. Нима улар учун туғдирдингизми, улар учун катта қилдиряпсизми? Сизга бола керак эмас”, деган аёл қизларини калтаклашда давом этиб.
Мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд вилоят Ички ишлар бош бошқармаси расмий муносабат билдирди.
Қайд этилишича, ҳолат жорий йил 14 июль куни туманнинг Самарқанд вилоятининг “Баландравот” маҳалласига қарашли Туйнак қишлоғида содир бўлган.
“Айни дамда Россия Федерациясида бўлган турмуш ўртоғи билан телефон орқали мулоқотда юзага келган келишмовчилик сабабли 1996 йилда туғилган З.Ш. икки нафар вояга етмаган фарзандларини уриб, ҳолатни тасвирга олиб турмуш ўртоғига юборган.Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 110-моддаси (Қийнаш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, деган вилоят Ички ишлар бош бошқармаси матбуот котиби Жаҳонгир Саъдуллаев.
Қўшимча қилинишича, ҳозирда болаларнинг аҳволи яхши. Улар онасидан олиниб, қариндошлари қарамоғига берилган. Ҳолат мутасаддилар назоратига олинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятида эркак аёли билан жанжаллашиши ортидан ёш болаларни шафқатсизларча калтаклаганди.
LiveБарчаси