Актёр Ал Пачино 83 ёшида ота бўлди
Маданият-санъат
−
16 Июнь 2023
1331183 ёшли америкалик актёр Ал Пачино тўртинчи бор ота бўлди. Бу ҳақда TMZ портали хабар берди.
Келтирилишича, боланинг онаси актёрнинг 29 ёшли севгилиси, продюсер Нур Альфалладир. Ал Пачинонинг суюклиси ўғил фарзандни дунёга келтирган ва унга жуфтлик Роман Пачино деб исм қўйган.
Билдирилишича, Пачино ва Альфалла ўртасидаги муносабатлар ўтган йилнинг апрель ойида маълум бўлган. Улар Калифорниядаги ресторанлардан бирида танишган.
Маълумот учун, Аль Пачино 1940 йилнинг 25 апрелида Нью-Йоркда туғилган. Кино оламидаги дебютини 29 ёшида “Мен, Натали” фильмидаги иккинчи даражали роль билан бошлаган. Муваффақиятли кино карьерасидан ташқари, Ал Пачино машҳур театр актёри ҳисобланади. У фаолияти давомида “Чўқинтирган ота”, “Америка фаришталари”, “Гуччи уйи”, “Иккинчи имконият”, “Симона”, “Аёл таровати” фильмлари ва кўплаб лойиҳаларда суратга тушган. У ўзини режиссёр сифатида синаб кўриб, 1996 йилда Уильям Шекспирнинг “Ричард III” пьесасига бағишланган “Ричардни қидиряпман” ҳужжатли фильмини суратга олган. Актёр “Оскар”дан ташқари, бешта “Олтин глобус”, Британия кино ва телевидение санъати академиясининг БАФТА мукофоти, иккита “Эмми” ва иккитадан “Тони” мукофотига эга. Бундан ташқари, у кинога қўшган улкан ҳиссаси учун бир қанча фахрий мукофотлар, жумладан, АҚШ миллий санъат медали (2012), “Сесил Б.ДеМилль” махсус мукофоти (2001) ва иккита Венеция кинофестивалининг совриндори каби мукофотлар билан тақдирланган.
LiveБарчаси