“Толибон” фоизсиз кредит берадиган исломий банк тизимини жорий этмоқчи

Олам

image
0:00
0:00
download

“Толибон” муваққат ҳукумати Афғонистонда анъанавий банк тизимини ислом банки билан алмаштирмоқчи. Жорий этиладиган янги банклар шариат қоидалари асосида ишлайди ҳамда кредит беришда фоиз ундириш тақиқланади. Бу ҳақда “Толибон” назорати остидаги Марказий банк раҳбари вазифасини бажарувчи Ҳидоятулло Бадрига таяниб, “Sputnik Афганистан” хабар берди. 

Хабарда айтилишича, ушбу масала бўйича дастлабки қадамлар аллақачон ташланган. Тизим имкониятлари, шунингдек, инсон ва молиявий ресурсларни ҳисобга олган ҳолда аста-секин олдинга силжишда давом этилиши маълум қилинган. 

First MicroFinance Bank-Afghanistan (FB) ҳозирда мамлакатдаги ягона исломий банк бўлиб, у Оғахон Исмоилий жамғармаси кўмагида фаолият кўрсатади.

Нодиржон Мадаминов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Толибон исломий банк фоизсиз кредит

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг