Тошкентда “Сув таъминоти” ходими тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди
3-саҳифа
−
09 Февраль 2023
12960Тошкент шаҳрида “Сув таъминоти” ходими қувур ёрилгани бўйича носозликни бартараф этиш жараёнида тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ'га Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.
Кеча, 8 февраль куни Олмазор тумани “Университет” маҳалласида “Сув таъминоти” ходимлари аҳолининг мурожаатига асосан, мазкур ҳудудда 600 миллиметрлик қувур ёрилгани бўйича носозликни бартараф этиш учун келган. Иш жараёнида “Сув таъминоти”да чилангар бўлиб ишлаган, 1984 йилда туғилган Т.К. тупроқ босиб қолиши оқибатида вафот этган.
Мазкур ҳолат бўйича тергов-тезкор гуруҳи аъзолари келиб, воқеа жойи кўздан кечирилган. Шунингдек, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича Олмазор туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.