“Бухоро туризм маркази” бошқа жойда қуриладиган бўлди
Жамият
−
15 Январь 2023
8157Бухоро шаҳрида “Бухоро туризм маркази” қурилиши масаласи сўнгги кунларда оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларда кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Жамоатчилик шаҳар марказида қурилиш ишлари олиб борилишидан норозилик билдирган.
Шу сабабли, Бухоро вилоят ҳокимлиги, ваниҳоят, туризм марказини бошқа жойда қуришга қарор қилди.
“Бугунги кунда “Бухоро туризм маркази” лойиҳаси дастлабки босқичда тайёрланмоқда. Ушбу лойиҳа пухта ишлаб чиқилгандан сўнг тегишли тартибда барча келишувлардан ўтказилади.
Мазкур лойиҳа бўйича кенг жамоатчилик ва фуқаролар фикрини инобатга олиб, бошқа мақбул ер майдонлари танланади”, дейилади вилоят ҳокимлигининг хабарида.
Шунингдек, ҳокимлик UNESCO умумжаҳон марказининг тегишли хулосаси олингандан сўнг якуний қарор қабул қилишга ва шундан кейин қурилиш ишларини бошлашга ваъда берди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода бир гуруҳ аҳоли вакиллари Бузоро марказий стадионининг бузиб ташланишига ва унинг ўрнида Туризм маркази қад ростлашига норозилик билдириб, Президентга мурожаат билан чиққан эди.
Шундан сўнг Қурилиш вазири Ботир Зокиров Бухорода матбуот анжумани ўтказиб, Туризм маркази халқ ва UNESCO розилиги билан қурилишини маълум қилди.
Бир гуруҳ экспертлар эса, QALAMPIR.UZ'га берган интервьюларида қурилажак туризм маркази мутахассислар билан маслаҳатлашган ҳолда амалга оширилиши шатрлигини айтиб, марказ учун бошқа жойни танлашни тавсия қилганди.
LiveБарчаси