Бухородаги туризм маркази халқ ва ЮНЕСКО розилиги билан қурилади – Қурилиш вазири

Жамият

image

Аввалроқ, Бухоро марказий стадиони бузилишидан норози бўлиб, ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат қилган бир қатор спортчи ва мураббийлар ҳақида хабар берган эдик.

Одамларнинг норозилигига Бухорода 2023 йилда туризм маркази қуриш мақсадида шаҳарнинг Иброҳим Мўминов ва Мустақиллик кўчалари атрофидаги барча бино ва иншоотлар бузилиши сабаб бўлганди. Уларнинг орасида яқинда таъмирдан чиқазилган катта спорт мажмуаси ҳам бор.

“Туризм шаҳарчаси”ни бунёд этиш учун таклиф қилинган жой Бухоро тарихий маркази ҳудудига тўғри келади. Шу боис ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ушбу таклифни қўллаб-қувватламаган. Бу каби тарихий зоналарда қурилиши режалаштирилган лойиҳалар Маданий мерос агентлиги ва ЮНЕСКО билан келишилиши шарт.

Бугун, 14 январь куни Бухоро шаҳрида “Туризм шаҳарчаси” барпо этиш масалаларига бағишланган матбуот анжумани ўтказилди. Унда Қурилиш вазири Ботир Зокиров қурилиш майдонидаги барча бинолар инвентаризация қиланаётгани, лотда қатнашадиган тадбиркорлар бузилишлар учун ўзлари пул тўлашини маълум қилди. 

Вазир, шунингдек, ЮНЕСКО рухсатисиз битта ҳам мих қоқилмаслигини таъкидлаб ўтди. Бундан ташқари, бу иш ЮНЕСКО билан биргаликда амалга оширилиши, ташкилоти рухсатисиз ҳеч қандай бино бузиб ташланмаслиги айтилди. Бунинг учун эса камида бир йил кераклиги маълум қилинди.  

“Ҳозир марказ тушадиган жойда хатлов ишлари олиб борилмоқда. Яъни тартибга кўра, у ерда қанча бино бор, кимга тегишли экани ҳақида маълумот йиғилади. Агар марказ ўрнида жойлашган бино ва иншоотлар бузиладиган ёки бошқа жойга кўчириладиган бўлса, лойиҳа танловида ютган тадбиркорлик субъекти томонидан ўрнига ўрин қуриб бериш ёки ўрнатилган тартибда конпенсация тўлаб берилади. Лойиҳа ва қурилиш ишларига камида икки йил вақт кетади”, дейди Ботир Зокиров. 

Шунингдек, шаҳарчани қуриш фақат “Enter Engineering” компаниясига топширилган. Вазир бунинг сабабига изоҳ берар экан, мазкур компания Самарқанддаги туризм маркази ва Имом ал-Бухорий мажмуаси қурилишларида “ўзини яхши томондан кўрсатган”ини таъкидлади.

“Марказнинг лойиҳа таклифи жамоатчиликка муҳокама учун қўйилади. Бухоро шаҳрида аҳоли учун алоҳида тақдимот қилиб берилади. Айни вақтда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда, холос. Бу дегани эртадан бузилиш бошланади, дегани эмас, ҳали охирги нуқта қўйилганича йўқ. Лойиҳани ҳали ЮНЕСКО билан келишиш босқичи бор”, деди вазир.

Нурмуҳаммад Файзуллаев


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made