Сирдарёда газ таъминоти бошлиғи пора билан ушланди
3-саҳифа
−
05 Январь 2023
6082Сирдарёда газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти маълум қилди.
Қайд этилишича, фуқаро М.Р. ижарада яшаётган хонадонида табиий газ тармоғига ноқонуний уланиб, 6,3 млн сўм зарар етказган.
“Сирдарётумангаз” газ таъминоти бўлимининг таъмирлаш хизмати бошлиғи М.К. ушбу ҳолат бўйича тузилган далолатномани йўқ қилиб бериш эвазига 1 млн сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Эртадан Тошкентдаги 8 та кўчаларда ҳаракатланиш чекланади
07 Ноябрь 2023
Фарғонада қиймати 76 млн сўмлик “паққиллоқлар” ушланди
07 Ноябрь 2023
Шавкат Мирзиёев Қатар собиқ бош вазирини қабул қилди
07 Ноябрь 2023
Фаластин Бош вазири Муҳаммад Штае Ғазодаги уруш сабаб ҳалок бўлган болалар ҳақида гапираётиб йиғлаб юборди
07 Ноябрь 2023