Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисига ўринбосарлар тайинланди

Жамият

image

Бугун, 4 январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Олий ҳайъатининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Олий ҳайъат аъзолари, Диний идора раҳбарияти, уламолар, мутахассислар ва мударрислар иштирок этди.

Йиғилишда ташкилий масалалар кўрилди. Унга кўра, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов бошқа ишга ўтганлиги сабабли, унинг ўрнига Тошкент шаҳридаги “Новза” жоме масжиди имом-хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов раис ўринбосари лавозимига тайинланди. 

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идорасида янги ташкил этилган раиснинг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари лавозимига Тошкент ислом институти ректори вазифасида ишлаган Уйғун Ғофуров тайинланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг