Илон Маск Украинадаги урушни тугатиш бўйича таклиф берди. Расмий Киев унга норозилик билдирди

Олам

image

Америкалик бизнесмен, миллиардер Илон Маск Украина атрофидаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ўз қарашлари ҳақида гапирди.

Twitter’да у Украина ва Россия ўртасида тинчликка эришиш учун зарур бўлган тўртта шартни айтиб ўтди. Маскнинг сўзларига кўра, БМТ назорати остидаги янги, шаффоф референдумлар Россия томонидан қўшиб олинган ҳудудларда ўтказилиши керак ва агар аҳоли ўз ерлари Украина таркибида қолиши учун овоз берса, Россия чекиниши шарт. Маскнинг фикрича, Қрим Россияда қолиши керак. Қрим ҳам сув таъминоти кафолатларини олиши керак. Ниҳоят, Украина бетараф қолиши керак.

Маскнинг фикрича, натижа бир хил қарорларга олиб келиши мумкин, фарқ фақат урушаётган томонлар улар учун қандай нарх тўлашида. Унинг фикрича, муқобил натижа ядровий уруш бўлиши мумкин.

Маск ўз пости остида овоз беришни очиб, кузатувчиларини унинг таклифларини қўллаб-қувватлашга ёки рад этишга чақирди. Тошкент вақти билан соат 23:00 да унга 700 мингга яқин одам овоз берди, улардан 59,6 фоизи миллиардернинг таклифига қарши бўлди, 40,4 фоизи уни ёқлади. Твитни жойлаштирганидан кўп ўтмай Маск ботлар ҳужумидан шикоят қилди.

Илон Маскнинг твити ижтимоий тармоқларда, жумладан, Украина расмийлари орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Хусусан, Украина Президенти девони раҳбарининг маслаҳатчиси Михаил Подоляк унга жавобан ўзининг учта тезисини илгари сурди: Украина ўз ҳудудларини, жумладан Қримни ҳам озод қилади; Россияни демилитаризация қилиш ва ядро қуролидан маҳрум қилиш керак; ҳарбий жиноятчилар эса маҳкамага тортилиши керак.

Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг Telegram-каналида муқобил сўровнома ўтказди ва обуначилардан қайси Илон Маскни кўпроқ ёқтиришини сўради: Украинани қўллаб-қувватловчими ёки Россия тарафдагими.


Мақола муаллифи

Теглар

Илон Маск

Баҳолаганлар

1000

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг