Ўзбекистонлик йигит Москвада икки кишини ёнғиндан қутқариб қолди (видео)

Олам

image

Ўзбекистон фуқароси Ойбек Эштемиров Москвада ёнаётган уйдан икки кишини қутқарди. Шунинг учун Бу ҳақда рус матбуоти хабар бермоқда.

Кеча, 22 сентябрь куни Москва Миллатлар уйида ўз ҳаётини хавф остига қўйиб, кўп қаватли уйнинг ёнаётган хонадонларидан икки аёлни олиб чиққан асли ўзбекистонлик Ойбек Эштемировни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Йигит Қашқадарё вилояти, Ғузор туманидан. Эштемиров Москвада светофор ўрнатувчи бўлиб ишлайди. Воқеа содир бўлган вақтда у Москванинг Шарқий маъмурий округидаги турар-жой биноси ёнидан ўтаётганда хонадонда ёнғин ичида қолган эркакни кўриб, ёрдамга шошилган. Бунинг учун йигит деразани синдириб, аёлни бошқа балконга судраб олиб чиққан. Шундан сўнг ўт ўчирувчилар жабрланувчини пастга туширишга ёрдам беришган. Шунингдек, у хонадони ёнғин марказидан юқори қаватда жойлашган кекса аёлни ёнғиндан олиб чиқди.

Одамларни қутқаришда кўрсатган жасорати ва қатъияти учун 24 ёшли ўзбекистонлик Москва шаҳар Миллий сиёсат ва минтақалараро алоқалар бошқармаси бошлиғининг миннатдорлиги ва Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Москва шаҳри бўйича бош бошқармасининг мукофоти билан тақдирланди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

578

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг